Эълонлар
“ТЎРТКЎЛ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
“Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши 2026 йил 21 ноябрь куни соат 12:30 да Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси 1-уйда, “Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 11:30 да бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти: tortkulpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. МАР проекти бўйича олинган техника ва ускуналаринингсотилиши ҳамда Жаҳон банкидан олинган кредитни сўндириш бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш
3. Аукцион шартларини ўзгартириш, яъни харидор томонидан сотиб олинган техникаларни олдиндан 50(эллик) фоиз тўланишини ва фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида лойиҳа амалга оширилиши кераклиги қисмини бекор қилиш масаласи.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана:
– акциядорлар умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2026 йил 22 октябрь ҳолатига;
– акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2026 йил 17 ноябрь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни “Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қорақолпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси1-уй, электрон почтаси: turtkulpaxtatozalash@mail.ru
Ишонч телефонлари
